«давлат меҳнат инспекцияси» тегли мақолалар


700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси
17 май 2022, 18:55

700 дан ортиқ Nest One қурувчисига маош вақтида тўланмаган — Меҳнат инспекцияси

Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси Nest One биносини қураётган «Оzguvn mimarlik inshaat» ва «Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar» компаниялари жами 739 нафар ишчига маошини ўз вақтида бермаганини аниқлади. Аввалроқ қурувчилар намойиш ўтказиб, автомобиль йўлини тўсиб қўйганди. Сешанба куни 2,3 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди ва инспекция ҳар иккала компания раҳбари Гувен Меҳметрага ёзма кўрсатма киритди.

«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган
29 ноябр 2021, 12:31

«Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктирган

«Бунёдкор» футбол клуби 393 нафар ходимларининг октябрь ойи учун 1 млрд 532 млн сўмдан кўпроқ ойликларини тўлаб беришни кечиктирган. Клуб айни вақтда ҳомийси ҳисобланган «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлигини маълум қилган.

Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича тегишли идораларга хабар бермаган — Давлат меҳнат инспекцияси
10 ноябр 2021, 11:16

Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича тегишли идораларга хабар бермаган — Давлат меҳнат инспекцияси

Давлат меҳнат инспекцияси Бош прокуратура иш вақтида вафот этган ходими бўйича Меҳнат вазирлиги ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасига тегишли тартибда хабар бермаганлигини маълум қилди. Олдинроқ марҳум ходимнинг отаси қонунда белгиланган нафақа пуллари тўлаб берилмагани сабабли Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилганди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилган.

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди
4 феврал 2021, 12:05

2020 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сони ошди

Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган
3 феврал 2021, 17:53

2020 йилда 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилган

Давлат меҳнат инспекцияси ўтган йили 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилганини маълум қилди. Унга кўра, 11 621 та ҳолатда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилинмаган бўлса, яна 4 301 та ҳолатда иш ҳақи вақтида тўланмаган. Энг кўп қонунбузилиш халқ таълимига — 4 731 та ҳолатда раҳбарлар томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларга нисбатан ноҳақлик қилишга тўғри келмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг